Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بسم الله الرحمن الرحيم

ЖАЗОЛАР НИЗОМИ

 

ЖАЗОЛАР

Одамларни жиноятлардан тийиш учун жазолар қонунлаштирилган. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}وَلَكُمْ فِي الْقِصَاصِ حَيَاةٌ يَاأُوْلِي الأَلْبَابِ {

„Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар!“. [2:179]
Яъни, сизлар учун қасоснинг қонунлаштирилишида, бошқачароқ қилиб айтганда, қотилнинг ўлдирилишида катта ҳикмат бор. У ҳам бўлса жонларнинг сақланиб қолишидир. Чунки агар қотил ўзининг ҳам ўлдирилишини билганида, бу ишдан тийилган бўларди, бир жон увол бўлмасди. Ақлли одам бировни ўлдириш ўзининг ҳам ўлдирилишига олиб келишини билгач, кўпинча бу ишга қадам босмайди. Бошқа ишларда ҳам шундай бўлади. Хуллас, жазо жиноятнинг олдини олувчи омилдир.


Жиноят жирканч ишдир. Жирканчлиликни шариат белгилайди. Қайси бир ишнинг жирканч эканига шариатдан ҳужжат келтирилгандагина у жиноят, деб эътибор қилинади. Жирканчлиликнинг даражаси, катта ё кичиклиги инобатга олинмайди. Шариат жирканч ишни жазога лойиқ бўлган гуноҳ, деб белгилади. Демак, гуноҳ жиноятнинг айнан ўзидир.


Жиноят инсоннинг табиатида мавжуд бўлган нарса ҳам, меҳнат билан эришиладиган касб ҳам, касаллик ҳам эмас. У инсоннинг Парвардигори билан, ўзи билан ва одамларнинг бир-бирлари билан бўладиган муносабатларидаги ишларни тартибга солиб турувчи низомни бузишдир. Тафсилотга ўтадиган бўлсак, инсонни яратган Оллоҳ Таоло унда ғаризаларни ва узвий эҳтиёжларни ҳам яратган. Бу нарсалар инсондаги жонли тоқатлар бўлиб, ўзларини қондириши учун уни ҳаракат қилишга ундайдилар. Натижада инсон уларни қондириш учун ишга киришади. Агар бу қондириш низомсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйилса, бебошлик, изтиробга, хато ёки ғайри табиий қондирилишга олиб боради. Оллоҳ шаръий ҳукмлар билан инсоннинг амалларини тартибга солганидек, бу ғаризалар ва узвий эҳтиёжларни қондиришни ҳам тартибга солган. Исломий

 

2-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222